Get Mystery Box with random crypto!

РАСМИЙ БАЁНОТ! Турли телеграм канал ва гуруҳларда 9-январ д | Мактабгача таълим

РАСМИЙ БАЁНОТ!

Турли телеграм канал ва гуруҳларда 9-январ душанба куни ҳам боғчалардаги навбатдан ташқари таътил кунига қўшиб берилганлиги ҳақида асоссиз хабарлар тарқалмоқда.

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли баёнига асосан 2023-йилнинг 10-18 январ кунлари Республикамиздаги барча мактабгача таълим ташкилотлари учун қўшимча таътил кунлари эълон қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1-сонли йиғилиш баёнида мактабгача таълим ташкилотлари учун қўшимча таътил кунлари 2023 йилнинг 10-январ кунидан бошланиши аниқ қилиб белгилаб қўйилган.

Шундай экан 9-январ душанба куни Республикамизнинг барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари тўлиқ фаолият олиб бориши лозим эканлигини билдирамиз.

Шу билан бирга, ДХШ ва Оилавий нодавлат МТТлари давлат МТТлари каби иш фаолиятини давом
эттириш тавсия этилади.

Эслатма: давлат, ДХШ ва оилавий НМТТларнинг ходимларига берилган қўшимча таътил кунларига иш хаққи тўлаб берилади.


Шу ўринда ижтимоий тармоқ фойдаланувчилардан асоссиз ва хақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube