Get Mystery Box with random crypto!

Янги йил арчаси Бунча ҳам чиройлисан, Ям-яшилсан ҳар қачон! Я | Мактабгача таълим

Янги йил арчаси

Бунча ҳам чиройлисан,
Ям-яшилсан ҳар қачон!
Янги йилнинг кўркисан,
Севимлисан, арчажон.

Қиш бобонинг уйида
Азиз меҳмон — кўкламсан.
Бугун унинг тўйида
Айниқса соз — кўркамсан.

Кўйлагингга жуда кўп
Зар тугмалар тақилган.
Шохларингда қизил, кўк…
Лампочкалар ёқилган.

Бўйим етмас шохингга,
Лекин, эй арчажоним!
Табельимда бор сенга
Атаб тизган маржоним!

Сенга деб тизган маржон
Аъло баҳоларимдир.
Кел, тақиб қўяй, арчам,
Шохларингни эгиб тур.



Бизга қўшилинг
@maktabgacha_talim