Get Mystery Box with random crypto!

Қиш завқи Нақорат: Тарновларга осилиб, Сумалаклар қотибди. Қо | Мактабгача таълим

Қиш завқи

Нақорат:
Тарновларга осилиб,
Сумалаклар қотибди.
Қор тагида она ер
Тинч уйқуда ётибди.

Табиатга боқ укам,
Оппоқ кўрпа тўшабди.
Оқ ҳарирга боқиши,
Келинчакка ўхшабди.

Нақорат:
Тарновларга осилиб,
Сумалаклар қотибди.
Қор тагида она ер
Тинч уйқуда ётибди.

Юр, укажон, ҳовлига,
Қорбўронлар ўйнаймиз.
Қордан ясаб Қорбобо,
Шодланамиз, қувнаймиз.

Нақорат:
Тарновларга осилиб,
Сумалаклар қотибди.
Қор тагида она ер
Тинч уйқуда ётибди.



Bizga qo'shiling
@maktabgacha_talim