2020-12-31 15:25:01
Азиз ва муҳтарам ватандошлар!
Бетакрор диёримизга янги – 2021 йил ҳам кириб келишига саноқли дамлар қолмоқда.
Сиз, муҳтарам ва жонкуяр ўқитувчилар, педагоглар ва мураббийлар, навқирон ўқувчи ёшларимиз, қолаверса бутун халқимизни янги йил байрами билан чин қалбимдан табриклайман! Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва қувонч тилайман!
Поёнига етаётган 2020 йилда юртимиз ҳаётида яхши кунлар, улкан ютуқ ва марралар кўп бўлди. Шу билан бирга, афсуски, пандемия туфайли бошимизга оғир ташвишли кунлар ҳам келди. Ана шундай синовли дамларда ҳам Сиз азиз ўқитувчилар шижоат билан ўқувчи ёшларимизга таълим ва тарбиянгизни канда қилмаганингиз, албатта таҳсинга сазовордир.
Президентимиз таъбири билан айтганда жонажон ватанимизда учинчи Ренесанснинг пойдеворини барпо этилишида Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланар экан, демакки келгусида марралар улкан, мақсад эса аниқ. Ана шундай марраларни забт этишда Оллоҳдан сизларга куч-қувват, ғайрат ва шижоат, қаноат ва заковат, битмас ва туганмас билим сўраб қоламан.
1.4K viewsedited 12:25