Get Mystery Box with random crypto!

#Таклиф Мактабларни 100 фоиз табиий газ билан таъминлаш кера | 19-Мактаб ҳаёти|Расмий канал

#Таклиф

Мактабларни 100 фоиз табиий газ билан таъминлаш керак

Ҳаво ҳароратининг кескин совиб кетгани сабабли кўз олдимга қишлоқ ўқувчиларига қанчалик қийин эканлиги яна ўйга толдирмоқда. Ҳар йили қиш мавзуми кириб келиши билан қишлоқдаги одамларнинг юраги эзилади. Газ йўқ, уйлар совуқ, уни устига свет ҳам тез-тез ўчади. Қишлоқ болалари бундай шароитдан аллақачон безиб бўлган. Мактабга борса, мактаби уйидан совуқ.

Кимдир мактабларни истиш учун кўмир захиралари етарли, қозонхоналарга тинмай ўт ёқиляпти деб айтиши мумкин. Лекин, бу усул билан янги таъмирдан чиққан мактабларни амаллаб иситса бўлар. Аммо, таъмирталаб, ойна деразалари тирқишига ҳатто бармоқ сиғадиган даражада очиқ қоладиган эски эшик-ромлар ўрнатилган мактаб хоналарини иситиш амримаҳол.

Қиш мавсумида қишлоқ жойларда ҳатто бир хона уйни иситиш муаммо бўлиб турганда, катта-катта мактабларни иситиш жуда қийин масала. Буни ҳаммамиз жуда яхши биламиз. Қишлоқ ўқувчилари ҳам иссиқина хоналарда, юпун кийимларда бемалол ўқиб, таълим олгиси келади ахир. Шунинг учун барча мактабларни 100 фоиз табиий газ билан таъминлаш керак деб ўйлайман. Ҳеч бўлмаса шунда об-ҳаво билан ҳисоблашиб ўтирмасдикда.

Болаларни мактабдан безитмаслик учун уларга яхши шароитларни қилиб беришимиз керак. Кўмирни тўхтатмай ёқиш учун ҳозирги режадан кўра, 3-4 баробар кўпроқ сарф-ҳаражат қилишга тўғри келади. Мактабларни фақатгина табиий газ билан узлуксиз равишда иситиш мумкин.

Бу фикрларимни кимдир инобатга олар, балки ҳеч ким эътибор ҳам бермас. Аммо, иссиқина хонада, юмшоқ курсида ўтириб, мактабларни бир айланиб қўйиб, мактаблар иссиқ деб ўтиравериш адолатсизлик. Буни ҳис қилиш учун ўша мактабда бир ҳафта яшаб кўриш керак.

12.11.2022

http://t.me/talim_uz1233