Get Mystery Box with random crypto!

Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади 2022-2023 ўқув йили | Termiz shahar 16-maktab

Бу йил 1-синфга қабул 20 июндан бошланади

2022-2023 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 1-синфига қабул жараёнлари 20 июндан бошланади.

Мактабларга бириктирилган микроҳудуд бўйича қабул жараёнлари жорий йилнинг 20 июнидан 31 июлига қадар амалга оширилади.

Умумтаълим мактабларининг бўш ўринларига микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари 2022 йилнинг 1-15 август кунлари амалга оширилади.

Шунингдек, ота-оналарга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг марказидаги умумтаълим мактабларида 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда ташкил этилади.

Халқ таълими вазирлиги

@segmentuz