Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Мактаблар битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсатгич | 3-maktabning "Topshiriqlar" kanali.

#Биласизми

Мактаблар битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Барчамизга маълумки, сўнги йилларда умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги даражаси шу муассасани битираётган ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши, касб-ҳунар танлаб, жамиятда ўз ўрнини топа олиши кўрсатгичи билан баҳоланмоқда.

Шу боис ҳам Халқ таълими вазирлиги мактаб битирувчиларнинг ОТМга кириш кўрсатгичи бўйича “яшил”, “сариқ” ва “қизил” тоифалар бўйича таснифлашни йўлга қўйган.

Бунда:

мактаб битирувчиларининг ОТМга кириш кўрсаткичи 30 фоиздан юқори бўлгани “яшил”;

10 фоиздан 30 фоизгача битирувчиси ОТМга қамраб олинган мактаблар “сариқ”;

битирувчиси умуман ОТМга кирмаган ва 10 фоизгача кирган мактаблар “қизил” рангларда таснифланади.

Шуни ҳам унутмаслик керакки, битирувчиларининг 80 фоизидан юқориси олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга кирган бўлса, бунда директор ва унинг ўринбосарлари қуйидаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида рағбатлантирилади:

ўқувчиларининг 90 фоизи ва ундан ортиқ қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 12 баравар, директори ўринбосарлари — 6 баравардан;

ўқувчиларининг 85 — 89 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 9 баравар, директор ўринбосарлари — 4,5 баравардан;

ўқувчиларининг 80 — 84 фоиз қисми олий ҳамда профессионал таълим ташкилотларига ўқишга қабул қилинган ва (ёки) ишга жойлашган умумтаълим муассасаларининг директорлари — 6 баравар, директор ўринбосарлари — 3 баравардан.

Xalq ta'limi Info