Get Mystery Box with random crypto!

​​Ҳар 100 йилда такрорланган — «Пандемия» «Пандемия» сўзи (юн | Ⲙⲁⲕⲥʏⲇ

​​Ҳар 100 йилда такрорланган — «Пандемия»

«Пандемия» сўзи (юнонча пандемос — ёппасига, халқаро) эпидемик касалликнинг бир мамлакат, бир неча мамлакат, қитъа ёки континентда ёппасига тарқалиши деган маънони англатади. Пандемик тарқалиш ҳаво-томчи йўли билан юқиб, инкубацион даври қисқа юқумли касалликларга хос ҳисобланади. Грипп касаллиги бунга мисолдир.

• 1720 йил вабо (лотинча – пестис, туркча – сума);

• 1820 йил холера (вабо) (юнонча – чолера);

• 1920 йил испан гриппи (французча – Ла Гриппе Эспагноле, испанча – Ла Песадилла);

• 2020 йил коронавирус (CОVID-2019).

1720 йилда Европани қамраб олган эпидемия оқибатида 100 мингдан зиёд одам вафот этган.

1820 йилда Осиё давлатлари – Индонезия, Филиппин ва Таиланддан тарқалган эпидемия бутун планетани қамраб олган. У ҳам 100 мингдан ортиқ инсон умрига зомин бўлган.

(1918) 1920 йилда дунё бўйича 550 миллион (29,5 фоиз) аҳоли ушбу вирус билан касалланган. Улардан 50-100 миллион (манбаларда ҳар хил рақам кўрсатилган) нафари ҳалок бўлган.

2020 йил коронавирус пандемияси Хитойдан тарқалиб, 185 та мамлакатда жами 3 миллион инсон касалланди, 211 минг нафардан зиёди вафот этди.
@maksud_uz