Get Mystery Box with random crypto!

Каллани қара Самарқанда қурилиб, битказиллиб, одамларга сотил | Ⲙⲁⲕⲥʏⲇ

Каллани қара

Самарқанда қурилиб, битказиллиб, одамларга сотилиб, уже одамлар кўчиб келиб яшаётган 9 қаватли уйнинг 2 та қавати бузиб ташланадиган бўпти.

Бино қурилишида тегишли ташкилотлардан хулоса ва рухсатномалар олинган. Қурилиш-монтаж ишлари Самарқанд вилояти қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан рўйхатга олинган ва назорат ишлари олиб борилган.

Лекин, Республика Ишчи гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилганида бино Самарқанд шаҳри тарихий марказининг муҳофаза ҳудудида жойлашганлиги сабабли турар-жой биносининг 7-қаватдан юқори қисми 8, 9-қаватлари бузилиши белгиланган. (аламли кулгу)

Вертикал бошқарувда машнақа қуйи бўғиндагилар нима қарор чиқарса ҳам юқоридагилар томонидан келиб йўқ қиворилоради. Шу қуйи бўғин билан юқори бўғинларни бир бири билан таништириб қўяйлик, синхронизация қилиб олишсин ишларини.

Калланг ишламаса оёқ қўлинг ишлайди деган постулат норм. Аммо бошқаларни калласи ишламаса сени оёқ қўлинг ишлайди деган постулат норммас

Қуриб, бузиб, бузиб қуриб юрорамиз машнақа. Қурилиш крутится, бабки мутятся

Каналга қўшилинг @nurbekalimov