Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу | MAKKAYU_MADINA🕋🕌

#Ҳадис

Абу Саъид Худрийдан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Қайси бир мусулмон кишининг берадиган садақаси бўлмаса, дуо қилаётган пайтда «Аллоҳим! Ўзингнинг банданг ва Расулинг Муҳаммадга салавот юборгин, мўмин-мўминаларга, муслим-муслималарга ҳам салавот юборгин», десин. Бу унга закот ўрнига ўтади».
Имом Бухорий ривояти.

Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг мақоми ана шундай улуғ экан.
Ҳамма ҳам садақа қилиб, савоб олишни орзу қилади. Аммо бу нарса ҳаммага ҳам насиб бўлавермайди. Баъзи кишилар садақа қилиш учун нарса топа олмайдилар. Улар бундан маъюс бўлишлари турган гап. Аммо уларнинг бу ҳолатларини яхшиликка буришнинг осон йўли бор экан: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишса, садақанинг ўрнига ўтар экан.