Get Mystery Box with random crypto!

#Оятлар “(Жаннатдагилар) ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган | MAKKAYU_MADINA🕋🕌

#Оятлар

“(Жаннатдагилар) ипак астарли тўшакларга ёнбошлаган ва икки жаннат мевалари яқин бўлган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 54-оят).

“Улар (яъни, жаннатдагилар) қатор тизилган сўриларга ёнбошлаган ҳолдалар. Ва уларни гўзал кўзли ҳурларга уйлаб қўйганмиз”.
(Тур сураси, 20-оят).

“(Жаннатдагилар) у ерда сўриларда суянган ҳолдалар. У ерда қуёшни ҳам, совуқни ҳам кўрмаслар”.
(Инсон сураси, 13-оят).

“(Жаннатдагилар) яшил болишларга ва гўзал гиламларда ёнбошлаган ҳоллари бор”.
(ар-Роҳман сураси, 76-оят)

“(Жаннатдагилар) бир-бирларига рўбарў бўлиб, ёнбошлаган ҳолларидалар”.
(Воқеа сураси, 16-оят)

“Улар ва уларнинг жуфтлари сояларда сўриларда ёнбошлаб ётурлар”.
(Ясин сураси, 56-оят).

“У ерда ёнбошлаган ҳолларида ундаги кўплаб мевалар ва шароблардан чақирарлар”.
(Сод сураси, 51-оят).

“Албатта, Биз иймон келтирган ва яхши амаллар қилганларнинг, гўзал иш қилганларнинг ажрини зое қилмасмиз. Ана ўшаларга адн жаннатлар бордир. Остиларидан анҳорлар оқиб турадир. У ерда олтиндан бўлган билакузуклар ила безанурлар, шойи иплардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой”.
(Каҳф сураси, 30-31-оятлар).

Охиратда ёнбошлаб, ором олиш учун бу дунёда ҳориб-чарчанг, (савоб амаллар учун) меҳнат қилинг. Аллоҳим, насиб эт!