Get Mystery Box with random crypto!

#Умматга_эслатмалар Мадхиядаги ширк бўлган калималар «Сер | | Makkah City 🕋 | Photos 📸

#Умматга_эслатмалар

Мадхиядаги ширк бўлган калималар

«Серқуёш, ҳур ўлкам, элга бахт, нажот» - биринчи ширкий калима.

— Бизга бахт-нажотни ким беради?
— Аллоҳ субҳанаҳу ва таъоло беради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«(Ҳар) бирингизнинг хилқати онасининг қорнида қирқ кунда жаъм қилинади. Кейин ўшанча вақт «нутфа», кейин ўшанча вақт «а‌л‌а‌қ‌а‌» бўлади. Сўнг ўшанча вақт «м‌у‌з‌ғ‌а‌» бўлади. Сўнг Аллоҳ бир фариштани юборади ва унга руҳ пуфлайди. Унга тўрт калимани, яъни «Унинг ризқини, ажалини, амалини ва БАДБАХТ ёки БАХТЛИ эканини ёзиш буюрилади».
Муттафақун алайҳ ҳадис.

Кимда-ким якка Аллоҳга тегишли бўлган бахт-нажот бериш сифатини махлуққа берса, у ўша маҳлуқни(мадҳия айтувчи - ватанни) Аллоҳга тенгдош қилиб, ширк келтирибди!

«Аждодлар мардона руҳи сенга ёр» - иккинчи ширкий калима.

Ҳожатларни қондиради ва ғам-ташвишларни кетгизади, деган эътиқод билан дунёдан кўз юмган кишилардан ёрдам ва мадад сўрамоқ ширкдир.

Аллоҳ таоло шундай дейди: “Роббингиз сизни фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингизга амр қилди” [Исро:23].

Яна айтади: “Ёки музтар-ночор одам дуо-илтижо қилган вақтида (дуосини) ижобат қиладиган ва (унинг) мушкулини осон қиладиган ҳамда сизларни Ернинг халифа-эгалари қиладиган зотми?! Аллоҳ билан бирга яна бирон илоҳ борми?!” [Намл: 62].

Яна айтади: “Шубҳасиз, Аллоҳдан ўзга сизлар илтижо қилаётган “худо”лар худди сизларга ўхшаш бандадирлар. Бас, агар ростгўй бўлсангизлар, сизлар уларни чақиринглар ва улар сизларга жавоб қилсинлар-чи?!” [Аъроф: 194].

«Сен ўзинг дўстларга йўлдош, меҳрибон» - учинчи ширкий калима.

«Сен ўзинг» деб ватангагина йўлдош ва меҳрибон сифатларини нисбатлаш, Аллоҳни қўйиб ватанга сиғинишдир.

“Одамлар орасида шундай кимсалар борки, улар ўзгаларни Аллоҳга тенг билиб, уларни Аллоҳни севгандек севадилар...” [Бақара: 165].

Аллоҳни қўйиб сиғинилувчи бутларлан паноҳ тилаган ҳолда, нашримизни қуйидаги ояти-карийма билан якунлаймиз:

إِيَّاكَ نَعْبُدُ وَإِيَّاكَ نَسْتَعِينُ ٥

Биз фақат Сенга ибодат қиламиз ва барча ишларимизда фақат Сендан ёрдам сўраймиз, барча ишлар Сенинг қўлингда, бошқа ҳеч ким Сенинг хоҳишингсиз заррача ишга қодир эмас.

Фотиҳа сураси, 5-оят.

@Makkah_City