Get Mystery Box with random crypto!

ХОЗИРГИ АЖОЙИБ ДОЛЗАРБ ШЕЪР Дала даштда тинди иш, Меҳмон бўл | MAKEDONECUZ

ХОЗИРГИ АЖОЙИБ ДОЛЗАРБ ШЕЪР

Дала даштда тинди иш,
Меҳмон бўлиб келди қиш.
Бошланди чироқ ўчиш,
Чаладир ҳамма юмуш.

Уйда ўчиқдир чироқ,
Ҳисоботлар ялтироқ.
Савол берсанг раҳбарга
Босар дарров қалтироқ.

Таппи ёқар холалар,
Ҳайрон қишлоқ болалар.
Табиий газни ўйласак,
Оқар кўздан жолалар.
              
Қорбобожон, Қорбобо,
Эшитгин  бир он бобо,
Совға қилиб келтиргин,
Чироқ ва Газ жон бобо.

Барака топгур, ҳой ГАЗ,
Қишлоқларга кел бир пас.
Таништириб кет ўзинг
Чарчадик ёқиб, чўп хас.

Олгач келгин Чироқни,
Арит дилдан фироқни.
Одамлар яйраб  яшаб
Ажратсин қора оқни.

Беришди Ошкоралик,
Бўлдик гўё чоралик.
Ўйлаб ўтирмай бирдан
Сўнг ғийбатни бошладик.

Аср Йигирма биринчи
Аҳволимиз сўргинчи
Йўлларнинг йиртиғида
Бир айланиб кўргинчи?

Бироз ишлатиб фаҳминг.
Бизларга келсин раҳминг
Совға қилгин Газ, Чироқ
Раҳмат дейлик сенга минг.

Раҳбарларга айт,  кўпроқ,
Берсин йўлларга чироқ,
Майли рози бўламиз
Йўлларга солсин Ямоқ.

Ҳой,  раҳбарлар илтимос
Кўзингизни очволинг,
Қорбобожон келяпти
Энди бир оз уйғонинг.

Ошкораликми шундай,
Алдаманг  бизни ундай.
Чироқ ва Газ, Сув беринг,
Қийнаманг халқни бундай.


Маъруфа СОЛИЕВА


@makedonecuz