Get Mystery Box with random crypto!

...............' ДУНЁ АХЛИ ! '............... Дунё ахли, айти | ОҒАБЕК ОРОЛОВ |поемс

..............." ДУНЁ АХЛИ ! "...............

Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?
Ушбу савол юрагимдан хундек кетмас,
"Кўзингни оч", деган гаплар тасир етмас,
Ҳунрезликлар жонга тегди, тининг бир пас !

Амалдорлар таласа, халқнинг молини,
Ким ҳам ўйлар ночорларнинг ҳолини ?
Ким олар айтингчи, бунинг олдини ?
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Ўйламайсиз, гуноҳ нима, савобни ,
У дунёда сўрар ахир жавобни !
Шайтон сабаб унутдингиз тавофни,
Дунё ахли айтинг сизга нима етмас ?

Ўйламайсиз, Худо сиздан минг ғазабда,
Сиз порахўр, халқ-чи ишлар минг азобда,
Ёнишингиз ўйлангчи бир, сиз дўзахда !
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Ўз-ўзини ўйлар замон келдими ё ?
Устингиздан ёзувчилар ўлдими ё ?
Фарзандларинг кўргин, ей воҳ Одам Ато !
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Тан олмайди, она туққан фарзандини ,
Биров боқар, "болам", дея асрандини,
Кўзни очинг, чиқарингиз хулосани !
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Ўласиз-кетасизлар, беш кун ҳаёт,
Шу беш кун ҳаётдан, топайлик нажот,
Дўзах сувин ичиб, мастсиз беҳаёт,
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Сўзим ўрагани чидамас қоғоз,
Дунё кўчиб кетмас, сенсиз ҳам "ғоз"
Босиб кетди дунёнида - масхарабоз
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Чўлпон-у Фитрати ўлди, бўлдими ?
Ватан равнақи чун, курашда ўлдими ?
Эртани унутиб, кўнгил тўлдими ?
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Қиласиз нафсни деб, қирғин баротлар,
Яхшиямки қолган, чин мўмин зотлар,
Бинога қўшилиб, ертангиз портлар,
Дунё ахли, айтинг сизга нима етмас ?

Ҳақ гъазабда не синовлар ташлади,
Қилмишлар чун хулосага ташлади,
Аммо ёмонликлар орта бошлади,
Дунё ахли ! айтинг сизга нима етмас ..?

2021- йил Оғабек Оролов

https://t.me/Orolov_Ogabek