Get Mystery Box with random crypto!

Ҳаёт менга шуларни ўргатди Ҳаётни қандай бўлса, борича қабул | 𝐌𝐚𝐣𝐍𝐮𝐧 𝐌𝐄𝐃𝐈𝐀

Ҳаёт менга шуларни ўргатди

Ҳаётни қандай бўлса, борича қабул қилишни ўргандим.

Ўзгалар фикри билан ҳисоблашиш, уларнинг кўнглига қараш муҳим эмаслигини ўргандим.

Кимнидир қанчалар севсам ҳам, агар қадримга етмаса, ортидан қарамасдан воз кеча олишни ўргандим.

Бошқалардан кўра, ўзимнинг ҳолатимни ислоҳ қилишни ўргандим.

Ўзимни, ўзлигимни, боримни борлигича қабул қилишни, севишни ўргандим.

Ва қанчалар узун, бўлмасин, қаро тун ортида ёруғ тонг отишини, ўтмайди деб ўйлаганларимнинг барчаси вақти келиб ўтишини англадим...


@MajNun_MEDIA