Get Mystery Box with random crypto!

Абу Бакр (р. а) вафот этиб, халифалик Умар (р. а) га топширилд | 𝙼𝚊𝚑𝚣𝚞𝚗 𝚋𝚘'𝚕𝚖𝚊 ☾︎

Абу Бакр (р. а) вафот этиб, халифалик Умар (р. а) га топширилди. Умар (р. а) давлат ишлари билан машғул бўладилар. Ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечириб чиққан Умар (р. а) сандиқларнинг биридан бир идиш топадилар. Дирҳам тўла бу идишнинг ичида бир қоғоз ҳам бўлади:

«Мен Расулуллоҳнинг халифаси Абу Бакр, хилофотим давомида давлат хазинасидан (байтулмол) менга ажратилган маошни олишимга ҳаё қилдим, бир дирҳамини ҳам ишлатмадим. Чунки, менинг мақомим рисолатни ҳақ-ажр эвазига эмас, фақат ва фақат Аллоҳ розилиги учун етказган Расулнинг мақомидир. Кунимни эса ўз ғайратим билан ўтказдим. Мендан кейин бўладиган халифанинг маоши шу идишнинг ичидаги дирҳамдан тўлансин. Давлат хазинасига киритилсин!»

Ҳаёти Абу Бакр (р.а) билан мусобақалашиш билан ўткан Умар (р. а) қоғозни ўқиб ўтириб қолдилар. Йиғлаб шундай дейдилар:
— Нақадар буюксан, эй Абу Бакр! Ҳаётлигингда сендан ўзиб кетишимга фурсат бермадинг. Вафот қилиб ҳам имкон бермаяпсан....


@mactub_uz