Get Mystery Box with random crypto!

Мана шу видеога кўзим тушиб, ўйлаганларим: Афсуски, баъзи бир | Fiqh

Мана шу видеога кўзим тушиб, ўйлаганларим:

Афсуски, баъзи биродарларимиз, айниқса ёшлар орасида бугунги фитна-бўлинишларни янги деб ўйлайдиганлар бор. Билмайдиларки, тарих ўзини такрорлайди.
Муфтий яхшироқ бўлса, парчаланиш бўлмасди, фитна бўлмасди, дейдилар. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфдек муфтийимиз бор эди, фитначилар эса фитналаридан тўхтамаганлар.
Имомлар яхшироқ бўлса, жасоратлироқ бўлса, фитна бўлмасди дейдилар. Имомлар жасоратли бўлган, қаранг, давлат гербини “Аллоҳу акбар” зикри билан тўсиб қўядиган даражада қўрқмас бўлишган экан. Ҳозир шуни тасаввур қила оласизми? Бироқ фитначилар фитнадан тўхтамаганлар...

Тўхтамайдилар ҳам! Ҳадисларда айтилганидек, аҳмоқлар ва ёш-яланг шошқалоқ ақлсизларни ўзларига эргаштириб, янги - янги фитналар уруғини экаверадилар. Уммат эса заифлашиб бораверади... Аллоҳ инсоф берсин!

@MahmudUsmon