Get Mystery Box with random crypto!

Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Иб | ♡Kundaligim... ♡

Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..

Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.

Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!

Айман Ёғий