Get Mystery Box with random crypto!

Ушбу рейтингнинг юқори поғоналарида ҳақиқатда сифатли маҳсулот | Mahmud.uz

Ушбу рейтингнинг юқори поғоналарида ҳақиқатда сифатли маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда илғор бўлган давлатлар турибди (Германия, Хитой, АҚШ ва б.)

Ушбу рейтинг давлатларнинг Метрология, Стандартлаштириш ва Аккредитация соҳасидаги халқаро ташкилотлар BIPM, ISO ва ILAC/IAF даги фаолиятидан келиб чиқиб ҳамда бошқа жиҳатларни ҳисобга олган ҳолда юритилиши айтилган.

Маҳсулотнинг сифат даражаси, мамлакатнинг экспорт салоҳияти уларнинг шу соҳа ташкилотларининг фаолиятига боғлиқлиги графикларда акс этган.

Мамлакатимиз ҳозирча ушбу рейтингда 82-ўринда (Метрология - 81, Стандартлаштириш - 108, Аккредитация - 62) турибди. Бу кўрсаткич соҳани ислоҳ қилишимиз зарурлигини кўрсатади. Соҳада ҳали ишларимиз кўп. Менимча ҳеч қайси бир соҳамиз бу ўринга муносиб эмас.

Қизиққанлар учун умумий сайт ҳаволаси: https://gqii.org/rankings/

Рейтинг: https://public.tableau.com/app/profile/juan.jos.oteiza/viz/GQII2020_public/MAP

@mahmud_xayrullayev