Get Mystery Box with random crypto!

#бугун 10 июль. Якшанба Нега Бароқвойни расмини қўйди деб ўйл | МАХФУЗА МАХМУДОВНА| блоги

#бугун
10 июль. Якшанба

Нега Бароқвойни расмини қўйди деб ўйлаяпсизми? Бугун Америкада мушукчалар,Бароқвойлар куни нишонланар экан! Ажойиб-а! Ғалати байрамларни нишонлайдида шулар, нима эмиш, "арини босиб олма" деган кун ҳам эмиш. Боссам нима қиласан? Босмасам чақиб оладику!
Футболни севадиганларга ҳам ажойиб янгилигим бор, бугун футбол ҳуштаги ихтиро қилинганига 144 йил тўларкан. Шу ҳуштак бўлмаганда, футболимиз қанчалар ғариб бўлишини тасаввур қилиб ўтирмадим . Ичингизда автомобил коллекционерлари борми? Бугун улар учун ҳам байрам. Фақат биздамас. Амриқода!
Халқаро миқёсда қовурилган гўшт куни экан. .Қовуриб еяверасизда энди .
Багама оролларида мустақиллик куни, Японияда натто куни, Венгрияда вино куни, Монголияда миллий байроқ куни, Кирибатида қариялар куни экан! Сизларни билмадиму, аммо менга ёққани Бароқвой куни экани! Нишонлаймиз! Бизгаям байрам керакку!

Бизни биз билан бирга кузатинг!
@Mahfuza_Kamolova