Get Mystery Box with random crypto!

#ҲАЁ • Аллоҳ таолонинг инсон зотига берган энг қадрли ҳадяси | Mahbubiy Adabiyot

#ҲАЁ

• Аллоҳ таолонинг инсон зотига берган энг қадрли ҳадяси иймондир.
• Иймоннинг энг гўзал зийнати эса ҳаёдир.
• Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
«Ҳаё иймондандир!»
Имом Бухорий ривояти.
• Ҳаё ўн қисм эди, ундан биттаси эркакларга, тўққизи аёлларга берилди.
• Қиз балоғатга етганида битта ҳаёси кетади, турмушга чиққанида яна биттаси кетади ва фарзанд кўрганида яна битта камаяди.
• Эркак шу битта ҳаёси билан, аёл эса шу олтита ҳаёси билан қолса иффатли ва гўзал тарзда ҳаётини ўтказади... Аммо...
• Аммо ким зино қилса унда бирор дона ҳаё қолмайди.
• Зинокорда ҳаё бўлмайди, ҳаёсизнинг иймони қолмайди, иймонсизлар эса икки дунёда ҳам саодатга эришмайди.
• Шунга ишора қилиб Аллоҳ таоло айтади:
«Ва зинога яқинлашманглар! Албатта, у фоҳиша иш ва ёмон йўлдир» Исро сураси 32-оят.

Аброр Мухтор Алий

http://t.me/Mahbubiy_Adabiyot