Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллалардаги муаммолар манзилли ўрганилмоқда Сурхондарё ви | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Маҳаллалардаги муаммолар манзилли ўрганилмоқда

Сурхондарё вилояти, Денов тумани

Туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Расулов бошчилигида маҳалла раислари ва масъуллар билан биргаликда маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиб, амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уйма-уй юриб, аҳолининг яшаш шароитлари ўрганилмоқда ва мулоқот қилиш орқали аниқланган муаммоларни бартараф этиш учун тегишли тартибда масъулларга йўналтириш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳолини қийнаб келаётган масалаларнинг жойида ҳал бўлаётгани, мутасадди раҳбарларнинг маҳаллабай, хонадонбай юриб, одамларнинг хоҳиш-истаклари, шарт-шароитлари билан танишаётгани, муаммоларига тезлик билан ечим изланаётгани, уларда эртанги кунга ишонч ҳиссини ошириш билан бирга том маънода фаровон турмуш кечиришларига хизмат қилмоқда.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo