Get Mystery Box with random crypto!

Дуогўй отахонлар иштирокида 'Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “От | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Дуогўй отахонлар иштирокида "Оталар сўзи – ақлнинг кўзи”, “Оталар чойхонаси” мавзуларида маъданий - маърифий тадбир ташкил этилди

Қашқадарё вилояти

"Нуроний" жамғармаси Қашқадарё вилоят бўлими ва вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб – қувватлаш бошқармаси томонидан Қарши шаҳридаги “Достон” мажмуасида ташкил этилган тадбирда турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилиб эл-юрт ҳурматини қозонган нуронийлар, меҳнат фахрийлари ва маҳалла тизими фидойилари таклиф этилди.

Учрашувда сўзга чиққанлар кекса ва нуронийларга меҳр –оқибат кўрсатиш давлатимизнинг доимий эътиборида эканлиги, шунингдек, давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига мурожаатномаси ва ёшлар тарбиясига оид муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтишди.

Ўзаро хурсандчилик, кўтаринки кайфият, айтилган шеър-ғазаллар, миллий куй – қўшиқлар тадбирга ўзгача зеб бағишлади.

Қўллар дуога очилиб, Президентимизга соғлик- омонлик, юртимизга тинчлик тиланди.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo