Get Mystery Box with random crypto!

Маҳаллалар янги бинода иш бошлади Самарқанд вилояти Маҳалл | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Маҳаллалар янги бинода иш бошлади

Самарқанд вилояти

Маҳаллаларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, улар фаолиятига замонавий ахборот ва рақамли технологияларни жорий этиш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади.

Шундан келиб чиқиб, маҳалла идоралари учун янги бинолар қуриш, мавжудларини таъмирлаш, тизимда фаолият кўрсатаётган ходимлар учун муносиб шарт-шароитлар яратишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борада белгиланган чора-тадбирлар доирасида

Каттақўрғон туманидаги "Омонбойкўприк",
"Себустон" ва
Оқдарё туманидаги
"Янгиобод",
Амир Темур номли маҳалла бинолари фойдаланишга топширилди.

Маҳалла идораси фаоллар, нуронийлар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

Маросимда сўз олган вилоят Маҳалла ва нуронийларни  қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи И.Жабборов тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрамлар билан муборакбод этди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo