Get Mystery Box with random crypto!

Ҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар Бухоро вилояти, Пеш | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Ҳудудларда олиб борилаётган амалий ишлар

Бухоро вилояти, Пешку тумани

Яхши амал одамлар орасида тез оммалашади. Ундан манфаат кўрган томонлар эса унинг роҳатини тўла-тўкис ҳис қилишлари мумкин.

Шунга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 11 майдаги қарори ижроси юзасидан Пешку туманида фаолият олиб бораётган ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси билан тумандаги 38 нафар ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Темир дафтар”га киритилган 34 нафар фуқарога бандлигини таъминлаш, уларни доимий даромад манбаига эга бўлиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий тикув машинкалари ҳамда 4 нафар фуқарога тадбиркорлик қилишлари учун субсидия эвазига турли асбоб-ускуналар берилди.

Келгусида ҳам даромади йўқ оилалар, банд бўлмаган ёшлар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу амалий ишлар давом эттирилади.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo