Get Mystery Box with random crypto!

Уч авлод вакилларига Президент мурожаатномасининг мазмун моҳия | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Уч авлод вакилларига Президент мурожаатномасининг мазмун моҳияти тушунтирилди

Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани

Куни кеча, муҳтарам Президентимиз Олий Мажлис ва юртимиз халқига йўллаган мурожаатида уч авлод учрашувларини мунтазам ташкил этиб бориш бўйича алоҳида тўхталиб ўтди.

Шу мақсадда Ғузор тумани ҳокимлиги фаоллар залида "Тарих, бугун ва келажакни ўзида мужассам этган уч авлод учрашуви" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Б. Суюнов, туман ривожида муносиб ҳисса қўшган кекса нуроний отахон ва онахонлар, айни кунда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган ўрта ёш вакиллари ҳамда фаол ёшлар иштирок этишди.

Давра суҳбати аввалида Президентимиз мурожаатномасида таъкидланган уч авлод учрашувининг мақсади, таълим ва бошқа йўналишлардаги асосий устувор вазифалар ҳақида қисқа видеолавҳа намойиш этилди.

Шундан сўнг, кекса ва ўрта ёш авлод вакиллари ёшларга босиб ўтган машаққатли йўллари ҳақида батафсил сўзлаб берди.

Улашинг https://t.me/mahallavaoilainfo