Get Mystery Box with random crypto!

Швейцария билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишилди | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Швейцария билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишилди

2022 йил 6 сентябрь куни Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигида вазир ўринбосари Абдулла Турсунов швейцариялик халқаро эксперт Э.Шлэппи хонимни қабул қилди.

Учрашув давлат бошқаруви ва номарказлаштириш соҳасидаги устувор масалалар, ҳар икки томонлама ҳамкорлик йўналишларни муҳокама қилиш, вазифаларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбир аввалида вазирликнинг асосий вазифаларидан келиб чиққан ҳолда маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида меҳмонга батафсил маълумот берилди.

Ўз навбатида Э.Шлэппи хоним ташрифдан мақсад, республика вазирлик ва идораларида учрашувлар давомида давлат бошқаруви тизими билан танишиб, уни мақбуллаштириш, номарказлаштириш бўйича Швейцариянинг ижобий тажрибасини ўрганган ҳолда, янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда ёрдамлашиш эканлигини ҳамда вазирлик таклиф этаётган йўналишлар бўйича ҳамкорликни йўлга қўйишни кўриб чиқилишини маълум қилди.

Учрашув самимий руҳда ўтказилиб, ҳамкорликни амалга ошириш бўйича юзага келадиган масалаларни ишчи тарзда ҳал қилиб боришга келишилди.

Улашинг: https://t.me/mahallavaoilainfo