Get Mystery Box with random crypto!

Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхтал | Mahalla va oila yangiliklari 🇺🇿

Йиғилишда томорқачиликни ривожлантириш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Мутасаддиларга кўчма музлаткичлар ташкил этиш учун ер майдонларини ижарага бериш муддатларини узайтириш, 2 мингта маҳаллада кичик музлаткичлар ташкил этиш лойиҳаларини бошлаш топширилди.

Бунда, тайёр лойиҳалар янги лизинг механизми асосида тадбиркорларга берилади.

Шу билан бирга, ўсимликлар ҳимояси бўйича:

- хусусий сектор билан ҳамкорликда аҳоли томорқа ерларида ўсимликларни ҳимоя қилиш хизматларини кўрсатиш учун отрядлар ташкил этилади;

- томорқаларда фойдаланадиган кимёвий препаратлар рўйхати тасдиқланиб, улар аҳоли орасида кенг тарғиб қилинади.

Карантин хизматидан деҳқонлар норозилиги, улар кўмакчи эмас, назоратчи бўлиб қолгани танқид қилинди. Хизмат бошлиғи И.Эргашев охирги марта қатъий огоҳлантирилди.

Facebook|Instagram|Twitter