2022-09-17 18:27:47
Тошкентда уй ижараси қанча?
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти пойтахтнинг турли туманларидаги кўп қаватли уйлардаги ижара ставкаларини таҳлил қилди.
Таҳлилчиларнинг фикрича, квартиранинг ўртача нархи 339 долларни ташкил этади. Энг арзон уй-жой Сергели ва Олмазор туманларида, энг қимматини эса Миробод ва Яккасарой туманларида топиш мумкин.
"Ҳозирда Тошкент шаҳрида кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромад хорижий валютадаги омонат бўйича ўртача банк даромадидан (3,4%) 3 баравар кўпдир. Бу шуни кўрсатадики, ҳозирда чет эл валютасини омонат кўринишида сақлашдан кўра жамғармаларни кўчмас мулк сотиб олишга сарфлаш ва уни ижарага бериш фойдалироқдир”, — дейилади марказ хабарида.
36 views15:27