Get Mystery Box with random crypto!

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ! Янги йил яқин. Вилоятимиз маъму | O'nqo'rg'on MFY yoshlari

ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ!

Янги йил яқин. Вилоятимиз маъмурий марказида жараён янада шукуҳли ташкил этилмоқда. Нурафшондаги бош арча атрофида бугун эртаклар шаҳарчаси, турли кўнгилочар ўйинлар, байрам дастурлари, арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилган.

Турли эртак қаҳрамонлари ва совғалар болаларни кутмоқда. Айниқса бу совғаларни шахсан Қорбобонинг қўлидан қабул қилиб олишнинг гашти ўзгачада.

Айтганча, асосий йўлдан байрам арчаси ўрнатилган майдонгача бепул автобус ташкил этилган. Рулда эса ўша Янги йил қаҳрамони - Қорбобо.

Байрам шодиёналари эрталаб соат 10:00 дан оқшом соат 22:00 гача давом этади. Марҳамат, келинг ва вақтингизни мароқли ўтказинг!

ЛОКАЦИЯ

Telegram Instagram Facebook YouTube