#Диққат #тарқатинг «Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга н | МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI
#Диққат #тарқатинг
«Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди» — Шавкат Мирзиёев бугун Кўксарой қароргоҳида Мустақиллик байрами арафасида фахрий унвонларга лойиқ кўрилганларни тақдирлаш маросимидаги нутқидан:
«Бугун хурсандчилик кунларда кўпчилик муҳокама қилаётган айрим мавзулар кўнгилни хира қилади. Хотин-қизларимизга, азиз аёлларимизга нисбатан айрим зўравонликларни умуман қабул қилиб бўлмайди. Бу бизнинг миллатга хос бўлмаган чидаб бўлмас иллат.
Бунга қўл урганлар аёл қиёфасида ўз онаси сиймосини эсласин. Оқила опа-сингилларимиз бундай муносабатга лойиқ эмас!» — Шавкат Мирзиёев.