Get Mystery Box with random crypto!

Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этил | МАҲАЛЛА РАИСИ | MAHALLA RAISI

Ишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, “G.G.” МЧЖ раҳбари Ғ.Л. 8 нафар фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган корхонага ишга қабул қилишга ишонтириб, уларнинг номига ҳудудий тижорат банки филиалидан жами 176 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, кредит маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштирганлиги аниқланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.Х. бошқа бир фуқаро З.ни танишлари ёрдамида 4 200 АҚШ доллари эвазига Польша давлатига ишга юборишга келишиб, шундан 300 АҚШ доллари ва 2,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@Mahalla_Raisi