Get Mystery Box with random crypto!

МАГНИТ⚡️💰

Telegram kanalining logotibi magnituspexa — МАГНИТ⚡️💰 М
Telegram kanalining logotibi magnituspexa — МАГНИТ⚡️💰
Kanal manzili: @magnituspexa
Toifalar: Biznes , Psixologiya
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 5.63K
Kanalning ta’rifi

Онг ости машқлари🧠
Ажойиб афоризмлар📝
Руҳий тестлар📊
Унутманг, Сиз бойликка магнитсиз⚡️
Админ: @magnituspexa_bot
Реклама бўйича @magnituspexa_bot

Ratings & Reviews

1.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2022-08-30 16:49:22
Аёлларжон гўзалларим
агар фақат эр, қайнона ва кайнсингил, қўшнилар ва қўшниларни ити хақида ўйлаб, гапириб ва асабийлашаётган бўлсангиз чиришни бошлабди онгингиз!
Тезда қўлингизга китоб олинг
Фойдали билимлар олинг
Телевизор кўришдан тўхтанг
Камрок овкат енг (хамма кучни овкат хазм қилишгамас фикрлашга кетказиш учун)
Ва ўзингизни севишни бошланг!

Чириш жараёни, белгисиз касаликка ўхшайди, бошлангани билинмайди

Натижаси эса кераксизлик, этиборсизлик, оилада жанжаллар, ва балки хиёнат билан якун топиши мумкин!


@magnituspexa
814 viewsedited  13:49
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:18:41
Ҳар қандай вазият учун
чизиб олинг ва ҳаётингизда катта ўзгаришлар юз беради!

Ушбу комбинация сизга имкониятларни кўришга ёрдам беради, энг қулай шароитлар сизга мос келади!
Эрталаб қуйидаги рақамларни чизиб олинг:

Ва айтинг Мен бахтли воқеаларни жалб қиламан, ҳаётимда ўзгаришлар бўлишини кутаман! Учлик белгиси менга ёрдам беради, барча муаммоларни йўлдан олиб ташлайди.
Ҳа шундай бўлади !!! - 3 марта

Кечқурун миннатдорчилик билан рақамларни ювиб ўчиринг.

П.С Агар сизда жуда қийин вазият мавжуд бўлса, унда 999 сизнинг қўлингизда 3 кун турсин.

PS: янги амалиётларни бошлашдан олдин, уларга ишонишингиз керак.
Бу код унга ишонганлар, 4 ўлчамга ўтаётган, ўтганлар учун ишлайди.

@magnituspexa
698 views13:18
Ochish/sharhlash
2022-08-30 16:13:06
СУБҲАНАЛЛОҲ...

Aраб тилида 8 сони мана бундай ёзилади (٨), 1 сони эса бундай (١)

Энди эса қўлларингизга яхшилаб назар солинг ўнг қўлингизда мана бундай чизиқ бор (١٨), бу эса араб тилида 18 дегани.
Энди чап қўлингизга назар солинг унда мана бундай чизиқ чизилган (٨١) Бу эса 81сонини англатади.

Жами 18+81=99 гўзал ва бетакрор Aллоҳнинг 99 та исми.
Банда қўлини дуога очганда Aллоҳнинг гўзал исмлари билан дуо қилиши керак.
Энди 81-18=63 бўлса пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу Aлайҳи Васаллам вафот этган ёшлари.

@magnituspexa
969 views13:13
Ochish/sharhlash
2022-08-30 12:20:32
Ўғлинг еб ўрга кетар
Қизинг еб қирга
....


Ўзингизни асранг одамлар.

@magnituspexa
1.2K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:44:04
#Меҳр_дориси

Хар доим уйқудан уйғонгач шу дорини олволинг.
Бу хаммага зарур.
Мактабга боришни истамаган фарзандга, чой Ичишни истамаётган қайнонага,
Ишлашдан чарчаган турмуш ўртоғингизга шу доридан беринг!

Қарабсизки юзда табассум янги кун яхши кайфиятда бошланади!

@magnituspexa
1.1K views03:44
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:42:47 #Жавоблар

Код — Сизлар муносиб жуфтликсиз, аммо ўзаро келишмовчиликда сиз доимо ўзингизни ҳақ, деб ҳисоблайсиз. Таслим бўлиш сиз учун умуман ёт ҳолат. Ҳақлигингизни ҳамиша исботлашга одатлангансиз. Сабрли бўлишга, бир гапдан қолишга ўрганинг. Шуни унутмангки, муносабатларингизга сизнинг таъсирингиз кўпроқ бўлади.

Код — Ўртангиздаги муносабат чин ошиқларники каби. Севги-муҳаббатингиз тенглиги боис, сизларга ҳавас қилса арзийди. Бир-бирингизга бир қарашданоқ нима исташларингизни тушуна оласиз. Бундай жуфтлик камдан-кам учрайди. Бир умр севишган ошиқлар бўлиб қолганингиз маъқул. Кўпроқ моддий жиҳатга эътибор қаратинг, тежамлироқ бўлишга ҳаракат қилинг.

Код — Сизларни кўпроқ эҳтирослар бирлаштиради. Шу жиҳатдан бир-бирингизга мослигингиз боис феъл-атворингиздаги қусурларни кўрмасликка ҳаракат қиласиз. Афсуски, бир-бирингизни етарлича билмайсиз. Феъл-атворингизни яқиндан билишга ҳаракат қилинг. Мулоқотлар учун кўпроқ вақт ажратинг.

Код — Бир-бирингизни севги риштасидан кўра, дўстлик риштаси кўпроқ боғлар экан. Турмуш қуришдан аввал муносабатларингиз ҳақида яхшироқ ўйлаб кўринг. Кейинчалик афсус қилишингиз мумкин. Келажакда ҳам ўртангизда чинакам севги туйғусининг пайдо бўлиши даргумон. Шу боис, муносабатларга ойдинлик киритинг.

Код — Икковингизда ҳам фақат ўзини ўйлаш хусусияти кучли. Шу туфайли ўз жуфтингизнинг хоҳиш-истагини инобатга олмайсиз. Бу ҳолат эса бир-бирингиздан тез орада кўнгил қолишига олиб келиши мумкин. Ташқаридан қараганда одамларда ажойиб жуфтлик сифатида фикр уйғота оласиз. Агар иккингиз ҳам феълингиздаги худбинлик туйғусини енгишга ҳаракат қилсангиз, ўзаро маслаҳатлашиб иш кўрсангиз, энг бахтли ва мустаҳкам оилалардан бири бўласиз.

Код — Кўпчилик оилалар ўзаро келишмовчилик туфайли асаби бузилиб, оила мустаҳқамлиги учун турли чора-тадбирлар кўриб юришади. Сизнинг жуфтлигингизга бу борада ҳеч қандай хавотирга ўрин йўқ. Сизлар садоқатли ва оқибатли жуфтликсиз. Бундай жуфтликлар камдан-кам учрайди. Сизларга ҳавас ва хасад қилувчилар кўп бўлади. Бир-бирингиз учун туғилган жуфтлик ҳисобланасиз.

Код — Бундай жуфтликлар ўртасида ишонч кучсиз. Рашк, гумон ва шубҳалар туфайли муносабатларингиз риштаси нозиклашиб бораверади. Агар иккингиз ҳам ишонч туйғуларини қадрласангиз ва бир-бирингизга ишонсангиз, ажойиб жуфтликлардан бирига айланасиз. Арзимаган баҳоналар билан жуфтингизга озор етказиб қўйишдан сақланинг. Акс ҳолда муносабатларингиз дарз кетиши мумкин.

Код — Четдан қараганда бир-бирингизга узукка кўз қўйгандек мос кўринасиз. Аммо сизнинг ўртангизда тез-тез муросасизлик бўлиб, икковингиз ҳам устун бўлишга ҳаракат қиласиз. Ҳар бирингиз ўз фикрингизни маъқуллаб, жаҳл келганда тенгма-тенг айтишасиз, Натижада жуфтингиз билан узоқ вақт аразлашиб юришга одатланиб қолгансиз. Шундай бўлишига қарамай, бир-бирингизга доимо интилиб яшайсиз, сизларни ажратиб бўлмайди. Асосийси, муҳаббатингизни ва бир-бирингизни авайлашни ўрганинг.

Код — Сизлар турмуш қуришдан олдин яхшилаб ўйлаб кўринг. Муносабатларингизнинг бошиданоқ кимнингдир манфаати устунлиги ёки ҳис-туйғуларингиз ўткинчи эмаслигига ишонч ҳосил қилинг.

Юқорида эътиборингизга тақдим этилган хулосалар, яна такрор айтамиз, кўп йиллик тадқиқотлар, ўрганишлар натижасида келиб чиққан. Улар айрим кишилар учун у қадар мос келмаслиги ҳам мумкин. Нима бўлганда ҳам вақт — олий ҳакам, ҳаммасини вақт кўрсатади. Лекин ана шу хулосалар билан танишиб қўйиш фойдадан холи бўлмайди.

http://t.me/magnituspexa
902 views03:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:42:31 Рақамлар жуфтингизнинг сирларини ошкор қилади!

Нумерология нафақат муайян инсон ҳақида маълумот олишга, балки унинг бошқа инсонлар билан ўзаро муносабатларини тушунтиришга ҳам ёрдам беради.

Мазкур соҳани ўрганган олимлардан бири қадимги юнон файласуфи ва математиги Пифагор бўлган. Хитой, Юнонистон, Миср, Япония, Ҳиндистон сингари қатор давлатларда бу соҳада муайян тизим яратилган бўлиб, унга хайрихоҳ ва қизиқувчилар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Мазкур йўналишда мутахассислар томонидан жуфтликларнинг никоҳ мутаносиблигини аниқлаш борасида олиб борилган кўп йиллик тадқиқотларни нумерология соҳасидаги янгиликларидан бири бўлди, деб айтиш мумкин.

Ана шу тадқиқот ва ўрганишлар натижаси ўлароқ, тақдим этилган усул кўпчиликни қизиқтириши табиий. Агар Сиз никоҳ мутаносиблиги ҳақида билишни истасангиз, қуйидаги ҳисоб-китобни бажаришингиз лозим бўлади.

Мисол учун, сиз қайсидир ойнинг 21- санасида туғилган бўлсангиз, аввало, 2+1=3 (яъни йиғинди 3 га тенг). Ҳудди шундай ҳисоб-китобни жуфтингизга нисбатан ҳам қўллаймиз: у ҳам мисол учун, бирон бир ойнинг дейлик, 27- санасида туғилган бўлса, 2+7=9 натижа йиғиндиси 9 рақамига тенг бўлади.

Энди иккингизнинг йиғиндингизни бир-бирига қўшамиз, 3+9=12. Натижа бўлган 12 сонини яхлит сонга айлантирамиз, яъни 1+2=3. Демак, охирги ҳисоб-китоб натижаси бўйича 3 сони сизнинг код рақамингиз ҳисобланади.

Яна бир нарсага эътибор бериш керак: нумерология фанининг энг муҳим жиҳати шундаки, ҳамма сонлар бир-бирига қўшилиб, яхлит бир рақамни ифодалаши керак, яъни 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9. Бу соҳа жуфт кичик сонлардан тортиб (масалан, 11 бўлса, 1+1 натижа 2 каби), йирик сонлар ҳам яхлит ҳолга келтирилиши талаб этилади.

Ҳисоб-китоб бўйича натижани қуйидаги 9 гача бўлган кодлаштирилган тизим асосида билиб олишингиз мумкин.

Қани текшириб кўрамиз!

http://t.me/magnituspexa
749 views03:42
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:41:36
Ижобий фикрлаш муваффақият калитидир!

Деярли 3 дақиқалик ушбу роликда ижобий фикрлашнинг ҳаётдаги муваффақият учун муҳимлиги содда қилиб кўрсатилган. Вақтингизни аямай уни кўриб чиқинг, ҳамда ўз фарзандингизни ижобий фикрлашга ва юқори натижаларга эришишга унданг!

@magnituspexa
807 views03:41
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:38:20
#FAKT

Сиз-магнитсиз!

Хўш буни қандай тушуниш керак?

Яъни барча ўйлаб юрган фикр ва хаёлларингизни тортиб оласиз ва ҳаётингизда ҳам улар содир бўлади!

Сиз бераётган нарсаларингизни магнитлайсиз, сўнг фаровонлик, саломатлик, одамлар билан муносабат, фикрингиз ва ҳисларингиз шунга яраша бўлади

Aгар фикрларингиз атрофдагиларга, пулларга нисбатан ижобий бўлса, кўринмас магнит, ўзига магнитдай пулларни тортиб, ҳаётингиз фаровон бўлиб пулингиз кўпайиб кетади...

Пулга нисбатан салбий фикр билдиришингиз билан магнит сизга шундай вазиятлар келтирадики, пулларингиз миқдори сезиларли даражада камайиб кетади...

Ронд Берннинг "Куч" китобидан.

Демак, доим ижобий фикрлаб, ўй - хаёлларингизни тўғирланг...

@Magnituspexa
777 views03:38
Ochish/sharhlash
2022-08-30 06:38:20
Дунёқарашингизга таъсир этувчи Топ-7 Тонгги мотивацион фикрлар:

. Пул бизларни бахтли қилмайди. Ҳозир менда 50 млн$ бор, лекин мен, 48 млн $ бор пайтимдагидек бахтлиман (Aрнолд Швартснеггер).

. Мен ишлаяпман дема. Нима иш қилганингни кўрсат!(Томас Роберт Дюар)

. Кун бўйи ишлайдиган одамларни пул топишга вақти бўлмайди(Жон Девисон Рокфеллер)

. Сизга омад сирини очайми ? Унда эшитинг: Бошқалар ухлаётганда, сиз оқинг. Бошқалар гап сотаётганда, сиз ишланг. Бошқалар ойнаётганда, сиз тайёрланинг. Бошқалар умид қилаётганда сиз орзу қилинг(Aноним).

. Ҳаммага малумки, 20% одам 80% ишни қилади. Лекин, яқинда маълум болдики, 80% одамлар, ўша 20% га кирадигандек ўзларини ҳисоблашади(Aноним).

. Aқлли одамларни ишга олиб, уларга нима қилиш кераклигини тушунтиргандан маъно йўқ. Биз ақлли одамларни, бизга нима қилиш кераклигини айтиши учун ишга оламиз(Стив Жобс).

. Рақобатни хуш кўрмасангиз, қийин йўлни танланг(Шарл Де Голл)!

@Magnituspexa
830 views03:38
Ochish/sharhlash