Get Mystery Box with random crypto!

​​​ СИЗ БАХТЛИСИЗ! Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима саб | МАГНИТ⚡️💰

​​​ СИЗ БАХТЛИСИЗ!

Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки
турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз
кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт!
————
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби
сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш
учун энг яхши сабаб.
—————-
Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир. Аслида банданинг ризқи оѐқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...
Агар касалликдан ѐки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаѐтган бўлсангиз, шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.
——————
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.
Бир оѐғингиз йўқми? Икки оѐғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ѐтадиганлар ҳақида ўйланг.
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга
қарайлик.

T.me/magnituspexa