Get Mystery Box with random crypto!

​ ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга? Қуйидаги абитур | Magistrlar Official

ОТМга ўқишга киришда кимлар имтиёзга эга?

Қуйидаги абитуриентлар олий таълим муассасаларига ўқишга киришда имтиёзга эга:

Қуролли Кучлар ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари;

Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлар ва мусобақалар ғолиблари бўлган битирувчилар;

Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатлари;

“Мард ўғлон” давлат мукофоти соҳиблари;

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” республика танлови ғолиблари;

Тиббиёт муассасалари ҳамшираларининг “Ҳамшира” республика танлови ғолиблари;

Бадиий академиянинг тасвирий санъат бўйича республика танлови ғолиблари;

“Ниҳол” мукофоти совриндорлари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи республика комиссияси берган тавсиянома совриндорлари (педагогика йўналишларига);

Тўлиқ давлат таъминотидаги етим болалар;

Қуролли Кучлар сафида ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий тавсияномага эга бўлганлар;

Чет тилини билиш даражаси тўғрисида давлат намунасидаги В2 ва ундан юқори даражадаги сертификатга эга абитуриентлар;

Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти тавсияномасига эга бўлганлар;

Ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари.

Шунингдек:

Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатнинг бутун ўқиш даврини аъло баҳоларга ўқиган битирувчилари;

Мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар;

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар;

Ички ишлар органларида 3 йилдан ортиқ иш стажига эга профилактика (катта) инспекторлари;

Иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил иш стажига эга фуқаролар;

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейнинг битирувчилари.

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group