Get Mystery Box with random crypto!

Инглиз тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама берадиган сертификат | Magistrlar Official

Инглиз тили ўқитувчиларига 50 фоиз устама берадиган сертификатлар РЎЙХАТИ (2024)

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил “28”-июлдаги 25 қ/қ- ва 4 х/х-сон қарорларига мувофиқ, қуйидаги сертификатларнинг тегишли даражалари учун ИНГЛИЗ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИЛАРИнинг базавий тариф ставкаларига нисбатан 50 фоизлик устамалар тўлаш белгиланган. Улар:

1. Миллий сертификат (CEFR, Multi level) - С1;
2. IELTS - 7.0;
3. TOEFL iBT - 95;
4. TOEFL ITP - 627 (Speaking - 64);
5. Cambridge Assessment English (CAE) - 180;
6. TESOL, TESL, TEFL(*вазирлик талаби);
7. CELTA
(**вазирлик талаби);
8. DELTA
(**вазирлик талаби) Module Pass, Pass A, Pass B;
9. TKT Module 1-2-3 - Band 3-4;
10. Linguaskill (01.08.2023 га қадар олинган) - C1;
11. Aptis (01.08.2023 га қадар олинган) - C;
12. iTEP (01.08.2023 га қадар олинган) - C1;
13. TOEIC (01.08.2023 га қадар олинган) - 1305;

* - Вазирлик томондан қарор 5-банди а ёки б талабларини бажарганда
** - Вазирлик томондан қарор 6-банди а ёки б талабларини бажарганда

Таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ваколатли халқаро ташкилотларнинг расмий рўйхатидан ўтган тест марказларига (authorized test centers) ташриф буюрмасдан, ташкилот вакилларининг бевосита назорати остида топширмасдан, масофадан (Home Edition, Remote testing ва бошқа) онлайн олинган сертификатлар учун УСТАМА ТЎЛАНМАЙДИ!

@magistrlarofficial
@magistrlarofficial_group