Get Mystery Box with random crypto!

#ТАФАККУР АЛЛОҲ ЯРАТГАН ҚОНУНИЯТ – Ҳеч бир эшак отлар уюриг | Made in Namangan

#ТАФАККУР

АЛЛОҲ ЯРАТГАН ҚОНУНИЯТ

– Ҳеч бир эшак отлар уюрига етакчи бўлишга уринмайди;
– Ҳеч бир қўнғиз асалариларга бол йиғишдан ваъз ўқимайди;
– Ҳеч бир тошбақа сиртлонларнинг тез чопиш салоҳиятини муҳокама қилмайди;
– Ҳеч бир капалак ўзини чумолилардан кўра меҳнаткаш ҳисоблаб, лоф урмайди;
– Ҳеч бир ит арслонга ақл ўргатмайди;
– Ҳеч бир дарахт ўз мевасини ўзи емайди;
– Ҳеч бир гул ўзи учун ифор сочмайди;
– Ҳеч бир гиёҳ ўзи ўсган ернинг нобоплигидан шикоят қилмайди...
Одамлар орасида эса ҳамма нарса пала-партиш, Ҳеч ким ўз ўрнида эмас:
– номуссизлар иффатлиларга ахлоқдан ўгит беради;
– мияси тузукроқ ишламайдиган одамлар оқилларга бош бўлиш ҳаракатида;
– ўғрилар тўғриларга адолатдан баҳс этади;
– ёлғончилар ҳақгўйларга ҳақиқатдан ваъз ўқийди;
– омилар зиёлиларга ақл ўргатади;
– билмайдиганлар билгичларни пойгакда қолдиради;
– Ҳеч нарса яратмаганлар яратилганларга хўжайинлик қилади...

Ахир улар самовот ва ер мулклари ҳақида, Аллоҳ яратган нарсалар тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши мумкинлиги хусусида ўйламайдиларми?”.
(”Аъроф” сураси, 185-оят)
•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•