Get Mystery Box with random crypto!

Тўқимачилик саноати вакиллари диққатига! Миср Араб Республика | Made in Namangan

Тўқимачилик саноати вакиллари диққатига!

Миср Араб Республикаси билан савдо алоқаларини ўрнатиш истагида бўлган тўқимачилик саноати вакилларини 31 май куни соат 10.00 да Uz-Kor Textile Technopark биносида бўлиб ўтадиган «Ўзбекистон - Миср» тўқимачилик форумига таклиф этамиз.

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси, Инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги кўмагида 30 дан ортиқ Миср тўқимачилик корхоналарининг Ўзбекистонга амалий ташрифи амалга оширилмоқда.

Бизнес миссияга Миср тўқимачилик саноатини ривожлантириш уюшмаси раиси бошчилик қилади.

Ташриф 30 май - 3 июнь кунлари бўлиб ўтади ва Андижон, Фарғона, Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳри тўқимачилик саноати салоҳияти билан танишилади.
Ҳар бир вилоятда В2В учрашувлар амалга оширилади.
Янги бозорларга чиқишга энг кулай имконият.