Get Mystery Box with random crypto!

НАВОИЙНИ АНГЛАШ — МУМТОЗ АДАБИЁТ МОҲИЯТИНИ АНГЛАШ ДЕМАКДИР Бу | Madaniyat.uz I Rasmiy kanal

НАВОИЙНИ АНГЛАШ — МУМТОЗ АДАБИЁТ МОҲИЯТИНИ АНГЛАШ ДЕМАКДИР

Буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Мир Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки, жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан “Навоий сиймоси ва асарлари саҳнада” Республика театрларининг кўрик-фестивали бошланди.

Айтиш керакки, 17-23 декабрь кунлари бўлиб ўтиши кўзда тутилган мазкур фестивални ташкил этиш орқали Алишер Навоий асарларида теран ифода топган миллий ва умуминсоний ғояларнинг жаҳон тамаддунида тутган ўрнини ҳамда ўсиб келаётган ёш авлоднинг интеллектуал салоҳиятини ошириш айни пайтда олдимизда турган энг муҳим вазифалардан биридир.

Ўйлаймизки, ушбу фестивал доирасида намойиш этиладиган спектакллар нафақат театр санъати қадриятларини тарғиб қилиш, балки, иқтидорли ижодкор ёшларни аниқлаб, юзага чиқариш, ёшларимизнинг Навоий ижодини янада чуқурроқ тушунишига хизмат қилади.

Зеро, Навоийни англаш — мумтоз адабиёт моҳиятини англаш демакдир.

Озодбек Назарбеков
Маданият вазири

Madaniyat.uz | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube