Get Mystery Box with random crypto!

Ватан қадри Табиийки, инсон қаерда дунёга келса, ана шу ер ун | Mabrur.uz

Ватан қадри

Табиийки, инсон қаерда дунёга келса, ана шу ер унинг учун азиз Ватан ҳисобланади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир! Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам ўзлари туғилиб ўсган шаҳар Маккаи мукаррама ҳақида шундай деганлар:

"مَا أَطْيَبَكَ مِنْ بَلْدَةٍ وَأَحَبَّكَ إِلَيَّ، وَلَوْلَا أَنَّ قَوْمِي أَخْرَجُونِي مِنْكَ، مَا سَكَنْتُ غَيْرَكَ"
(رَوَاهُ الْإِمَامُ ابْنُ حِبَّانَ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رضي الله عنه).

яъни: Ибн Аббос разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ саллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қандай ҳам яхши шаҳарсан! Менга қандай ҳам севимлисан! Агар қавмим мени сендан чиқармаганида, сендан бошқа жойда яшамаган бўлардим!” (Имом Ибн Ҳиббон ривояти).

Демак, ватанни севиш, уни соғиниб яшаш – инсон табиатида мавжуд бўлган нозик ҳисдир! Ватанни севиш фақат тилда қолиб кетмаслиги, балки ватандошлар юрт равнақи учун бирлашиши, бир-бирига хайриҳоҳ бўлиб, дунё-охиратда фойдали ишларга ҳаракат қилишлари керак.

Яшнобод тумани "Ал Ҳудайбия" жоме масжиди имом хатиби Муродуллоҳ домла Ғойибназар ҳожи ўғли тайёрлади.

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг!
https://t.me/joinchat/AAAAAFBsDkt79gLMZp8pvQ