Get Mystery Box with random crypto!

Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир то | Mabrur travel

Уҳуд тоғи Мадинанинг шимолий тарафида жойлашган муборак бир тоғдир.

Тоғнинг узунлиги 7 километр, кенглиги 2-3 километр, баландлиги эса 350 метрга яқин. Тоғ Мадинаи Мунавварадан тахминан 4-5 километр узоқликда жойлашган.

Уҳуд тоғида бир неча ғор ва даралар мавжуд бўлиб, ба’зи ғорларнинг баландлиги бир ярим метрни, узунлиги эса ўн метрни ташкил этади. Ушбу тоғ ва унинг атрофида кўплаб тарихий воқеалар бўлиб ўтган. Ана шулардан бири Уҳуд ғазотидир. Бу ғазот Бадр ғазотидан кейин, ҳижрий 3-йилда, мусулмонлар билан Қурайш қабиласи ўртасида бўлиб ўтган.

Ушбу жангда минг нафар мусулмонлар уч минг сонли Қурайш қўшинига қарши курашдилар. Уҳуд тоғи яқинида “Фаш” ёки “Уҳуд” деб номланган масжид бўлиб, Пайғамбаримиз c.a.в Уҳуд ғазоти куни ўша масжидда намоз ўқиган эканлар.

Умра сафари ҳақида маълумот олиш учун кўнғироқ қилинг.

+998907810003 - Тошкент
+998907810004 - Водий

Биз ижтимоий тармоқларда:
Телеграм | Инстаграм

Яқинларингизга улашинг
@mabrurtravel

https://t.me/+_EOzukDlFjU4Y2M6