Get Mystery Box with random crypto!

Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид | Mabrur travel

Қубо масжиди Ислом тарихида тақво асосига қурилган илк масжид бўлиб, Аллоҳ азза ва жалла бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:

«Яна шундайлар ҳам борки, улар зарар етказиш, куфр, мўминлар орасига тафриқа солиш ва олдин Аллоҳ ва Расулига қарши урушган кишига кўз тутиш учун масжид қуриб олдилар. Яна: “Фақат яхшиликни истаган эдик”, деб қасам ҳам ичадилар. Аллоҳ гувоҳлик берадики, улар, албатта, ёлғончилардир! (Эй, Муҳаммад!) зинҳор унда турманг! Биринчи кундан тақвога асосланган масжид эса, унда туришингизга лойиқроқдир. Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар» (Тавба сураси, 107–108-оятлар).

Ҳадиси шарифда: “Кимки уйида таҳорат олиб, Қубо масжидига борса ва унда икки ракат намоз ўқиса, умра қилганнинг ажрини олади”, дейилади.

Умра сафари ҳақида маълумот олиш учун кўнғироқ қилинг.

+998907810003 - Тошкент
+998907810004 - Водий

Биз ижтимоий тармоқларда:
Телеграм | Инстаграм

Яқинларингизга ҳам улашинг
@mabrurtravel

https://t.me/+_EOzukDlFjU4Y2M6