2021-05-10 09:44:34
21 ёшгача улгуриш
Реал ҳаётга тайёрланиш учун ёшлар 21 ёшгача нималар қилишга улгуриши керак?
Қуйидаги вариантлар қабул қилинмайди:
-"Коллеж, университетни тугатиш". Бу шунчаки кўзга кўринадиган босқичлар холос. Реал ҳаётга тайёргарлик билан умуман боғлиқ эмас
-"Яхши таълим олиш". Ўта умумий гап. Таълим - нима? Яхши - нима? Таълим инсонни бирон нимага тайёрлаши керак. Яъни ўқиётган билимларини одам қаерда ишлатишни билсагина у ҳақиқий таълим олаётган бўлади, қолгани эса шунчаки чалғитиш.
Мен стереотиплар билан фикрламасдан, 21 ёшгача қуйидаги ишларни қилишни маслаҳат берган бўлардим. Бу ишлар ўзини топишда, ҳаётни тушунишда, ҳар қандай диплом ва китоблардан яхши ёрдам беради:
1. 7та ҳар хил ишлар билан танишиш. Яъни ҳунар. Ўзинг. Танишларинг учун. Шогирд тушиб. Пулга, текинга - фарқи йўқ. Aгар ўрганишга бирон нима қолса - кўпроқ, қолмаса ҳар бири камида 3 ой. "Нима у", "қандай қилинади" билиш учун.
2. Энг камида 2та ишда ишлаб кўриш. Ҳар бири камида 6 ойдан. Масъулият, вазифалар, бошлиқ, қўл остидагилар, жамоа, режалар, натижалар, мақтов ва даккилар. Мана бу реал ҳаёт. Чунки иш - бу институт эмас, жамоа - курсдошлар эмас, натижа - баҳолар эмас, бу ерда ҳаммаси жиддий.
3. Камида 1та бизнес қилиб кўриш. Камида 1 йил давомида. Ўзингни ғоянг, дўстлар билан, франшиза, отангни бизнесини филиали - фарқи йўқ. Ўхшайдими, йўқми - фарқи йўқ.
Келажакда бизнес қилиш ҳам шарт эмас. Муҳими ҳаммаси ўзингга боғлиқ эканлигини тушуниш. Шунингдек, ўзинг ҳам одамларга боғлиқлигингни тушуниш.
Kанал: @M_blogi
599 views06:44