Get Mystery Box with random crypto!

Изланувчан ўқитувчилар учун ажойиб янгилик! Бухоро вилояти х | Online 24

Изланувчан ўқитувчилар учун ажойиб янгилик!

Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси томонидан мактаб битирувчилари ва абитурентларни олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларига тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида телеграм мессенджерининг @buxoro_tsm_bot орқали онлайн репитиция йўлга қўйилган эди.

Ушбу ишларнинг мантиқий давоми сифатида BOTда Attestatsiya бўлими ишга туширилди. Бунда ўқитувчиларнинг мустақил равишда узлуксиз малака оширишларига эришиш орқали уларнинг касбий маҳоратларини ошириш, қолаверса, навбатдаги педагог кадрлар аттестациясининг малака (тест) синовларига ҳозирлик кўришларида ёрдам бериш мақсади кўзда тутилган.

Ўқитувчилар мутахассислик фанидан тест бажаришлари ва натижасини ўзлари таҳлил қилган ҳолда мавжуд бўшлиқларини тўлдириб боришлари мумкин.

Эслатма: Ушбу назорат тестлари педагог кадрлар аттестацияси малака синовларида қўлланиладиган тестлар эмас ва аттестация жараёни билан боғлаб тарғиб қилиш тақиқланади.


@M24Onlineuz