Get Mystery Box with random crypto!

#Давлат_дастури_2021 Фармонга кўра, кенг жамоатчиликнинг жу | LUX_PRESS

#Давлат_дастури_2021

Фармонга кўра, кенг жамоатчиликнинг жумладан қуйидаги таклифлари маъқулланди:

автомототранспортни техник кўрикдан ўтказишни экстерриториаллик принципи асосида йўлга қўйиш ва янги автомототранспортни техник кўрикдан ўтказиш талабини бекор қилиш;

барча рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим (бўлинма)ларида ҳамда камида 20 та давлат хизматлари марказларида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришни (шу жумладан, алмаштириш ёки йўқолгани ўрнига янгисини бериш) фуқароларнинг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар амалга ошириш;

ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга талабгорлардан имтиҳон олиш жараёнини жамоатчилик томонидан, шу жумладан Интернетда кузатиш имконини яратиш.

Шунингдек, республикада давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарнинг қимматбаҳо навлари кесилишига жорий этилган мораторийнинг амал қилиш муддати 2021 йил 31 декабргача узайтирилди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqaxborot