Get Mystery Box with random crypto!

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ «ОМАД ЛОТТО» СОНЛИ, ПУЛ ЮТУ | Lotterynews_uz

АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ ХАЛҚ БАНКИНИНГ «ОМАД ЛОТТО» СОНЛИ, ПУЛ ЮТУҚЛИ ЛОТЕРЕЯСИ «36 ДАН 5» ЎЙИНИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!!!

Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки банкнинг лотерея ўйинларини ташкил этиш ва ўтказиш йўналишидаги фаолиятининг тугатилиши муносабати билан, жорий йил 24 декабр куни «Омад лотто» сонли, пул ютуқли лотереяси «36 дан 5» ўйинининг якуний 637-ютуқлар тиражи ўтказилишини маълум қилади.

Бунда, лотереялар фаолиятини ташкил этишга лицензияловчи орган томонидан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банкининг «Омад лотто» сонли, пул ютуқли лотереяси «36 дан 5» ўйинини ўтказиш Шартлари»га кўра, сўнгги ютуқлар тиражида йиғилган ютуқ фонди лотерея иштирокчилари ўртасида тўлиқ ўйнатилади.

Лотереянинг якуний 637-ютуқлар тиражида ютуқ фондининг категориялари бўйича тақсимоти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ютуқ фондининг I–категориясида ўйналиши эълон қилинган «JACK POT» суммасига мазкур тиражда иштирок этиш учун ЛБМТ дастурий таъминотида рўйхатдан ўтказилган ўйин комбинациялари бўйича тушумларнинг ўйинни ўтказиш Шартлари асосида ютуқ фондининг I–категорияси учун шаклланган маблағлар қўшилади ва ютуқ фондининг I–категорияси бўйича « JACK POT » ютуғи сифатида ўйнатилади.

Агарда, тиражда ютуқ фондининг I–категорияси бўйича ютуқли комбинациялар аниқланмаса, ютуқ фондининг I–категориясида йиғилган маблағ II–категориядаги ютуқ фондига; агар тиражда I ва II–категориялар бўйича ҳам ютуқли комбинациялар аниқланмаса, у ҳолда ютуқ фондининг I ва II–категорияларида йиғилган маблағ III–категориядаги ютуқ фондига ўтказилади ва тўлиқ ўйнатилади.

ЛОТЕРЕЯНИНГ БАРЧА ИШТИРОКЧИЛАРИГА ОМАД ТИЛАЙМИЗ.

ЎЙИН ТАШКИЛОТЧИСИ.

НА РУССКОМ ЯЗЫКЕ

РАСМИЙ САҲИФАЛАР

lotterynews_uz | lotereyauz |www.lottery.uz | www.omadlotto.uz | YouTube | Instagram