Get Mystery Box with random crypto!

Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг! Азиз футб | NAVBAHOR BEST 🇺🇿

Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг!
Азиз футбол ихлосмандлари!
“Навбаҳор” – “Пахтакор” баҳсига чиқарилган чипталарни Наманган шаҳар, “Чорсу”даги якка қабр олди, “Сардоба”даги “Мегаполис” савдо мажмуаси, Давлатобод туманидаги “Марказий” ўйингоҳ, “Камолот” боғи кассаларидан харид қилишингиз мумкин.
Чипталар нархи барча секторлар учун бир хил - 30 000 сўм этиб белгиланган.
Чипталар нархи сунъий равишда оширилишининг олдини олиш мақсадида, чипталарни олиб-сотарлардан эмас, фақатгина юқорида манзиллари келтирилган кассалардан харид қилишни тавсия қиламиз.
Миқдори чекланган чипталарни харид қилишга шошилинг ҳамда “Финалдан олдинги финал” мақомига эга бўлган учрашувда севимли жамоамизни бевосита стадионда қўллаб-қувватланг, азиз мухлислар!
Эслатма: “Навбаҳор” – “Пахтакор” ўйини 2 сентябрь куни соат 20:00 да старт олади.
Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.