Get Mystery Box with random crypto!

Мен енг кўп онамга ёлғон гапирдим : -“Аҳволинг қандай?” деб сў | نافع

Мен енг кўп онамга ёлғон гапирдим :
-“Аҳволинг қандай?” деб сўради.
-“Хаммаси яхши” дедим.
(“Кўнглимни синдиришди, онажон, аҳволим оғир” дейолмадим…)

-“Нимага кўзларинг киртайган?” деб сўради.
-“Бугун кўпроқ ишладим, балки шунгадир” дедим.
(“Хаёлимдаги ўйлар тинчлик бермаяпти, кўзларимни юмолмаяпман” дейолмадим…)

-“Нимага овқатингни ёмайапсан?”деб сўради
-“Яқинда овқатлангандим” дедим.
(“Атрофдаги зарбалар мени тўйдириб қўйди!” дейолмадим…)

-“Нега кўзларинг қизарган?” деб сўради
-“Шамолда нимадир кирди шекилли” дедим
(Йеғладим онажон, йеғладим…” дейолмадим…)

Мен енг кўп онамга ёлғон гапирдим…