Get Mystery Box with random crypto!

​Гулнора Каримова президент Шавкат Мирзиёевга хат ёзди. Мазку | Uz Live

Гулнора Каримова президент Шавкат Мирзиёевга хат ёзди.

Мазкур хат матни унинг қизи Имон томонидан Instagram’даги саҳифасида эълон қилинган

Гулнора Каримова ўз хатида ёзишича, у жиноий ишлар билан таъқиб қилиш тўхтатилиши эвазига Швейцарияда музлатиб қўйилган 686 миллион АҚШ долларига даъводан воз кечишга тайёр.

«Оила ва саломатликни сақлаб қолиш учун, тўғри шароитларда, оиламиз ихтиёрида қолган ягона ва Швейцарияда музлатиб қўйилган 686 миллион доллар миқдоридаги пул маблағларига бўлган ҳар қандай даъводан, «ишни ёпишнинг соддалаштирилган жараёни», яъни, очиқ судсиз, давлат фойдасига тақдим этиш орқали воз кечишга тайёрман», — дейилади мактубда.

Ўзининг таъкидлашича, у 131 миллион доллар миқдоридаги маблағга бўлган протестни қайтариб олиб, бу ишни қисман бажариб бўлган — бу пуллар Швейцария прокуратураси қарорига мувофиқ Ўзбекистонга қайтарилиши керак.

Г. Каримованинг фикрича, унга нисбатан жазо муддатлари, хусусан, уй қамоғи даври ўтаб бўлинган. «Ҳатто қамоқ ва колонияда ўтказилган муддатни кўриб чиққанда ҳам, инсонпарварлик ҳужжатлари (2013 ва 2016 йилги амнистиялар)ни қўлламаганда ҳам, бир неча ойлик жазо муддати қолган, холос», — дейилади хатда.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова 2019 йил мартидан бери Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган умумий тартибдаги 21-сон колонияда сақланмоқда.

@liveuzz