Get Mystery Box with random crypto!

-Уйланиш ҳақида ҳам ўйлайсанми ёки Мопассанни ўқиб ётавераса | Kichik kutubxona

-Уйланиш ҳақида ҳам ўйлайсанми ёки Мопассанни ўқиб
ётаверасанми?
-Ойижон, унинг китобларини аёллар учун ўқимайман.
-Нега бўлмаса ҳаммасини келтиргансан?
-Бошқа китобларда яхши ва ёмон қаҳрамон бўлади. Улар
курашадилар. Яхши ютиб чиқади. Шу билан тамом. Дунё
шундан иборат эмас-ку? Мопассан буни билади. Унда ё икки
ёмон курашади ёки икки яхши одам бирга яшайди. Ҳаётда
шундай ҳолат жуда кўп. Менга бу ёқади. Кейин содда тилда
ёзади. Мана сиз Толстойни яхши кўрасиз. Мен эса ўқий
олмайман. Ҳатто бир саҳифасини ҳам ўқий олмайман.
Биламан, буюк ёзувчи. Аммо ёқмайди. Ундан кўра Чеховни
ўқисам, бир нарса оламан…

6-қават Жаҳонгир Муҳаммад